Янгиликлар

Булунғурлик спортчи қиз Осиё чемпионатига йўл олди

Жорий йил 24 май - 1 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ташкил этилади. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Дубай шахрига жўнаб кетишди.

 

Дўстлик МФЙ фуқаролари диққатига!

Хурматли ота-оналар! Булунғур тумани Дўстлик МФЙда жойлашган 8 ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти умумий турдаги 240 ўринли Давлат мактабгача таълим ташкилотига айлантириб, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган соғлом болалар қабул қилмоқда.

 

Булунғурда “Оила - муқаддас” шиори остидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Булунғур туманида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Оила - муқаддас” шиори остидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, бугун тумандаги Соҳибкор маҳалласида жойлашган маданият уйида ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.

Туман ҳокими фуқаро мурожаатларини тингламоқда

Айни вақтда Булунғур туманидаги халқ қабулхонасида мурожаатлар қабули бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокими Баходир Бахромов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат ва таклифлари қабул қилинмоқда.

Халқ таълими тизимида 2021 йилда қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган?

Биринчидан, бундан буён барча тизим натижага ишлаши лозим, шу боис, туманда таълим сифати бўйича 2021-йилда эришиладиган 8 та мақсадли кўрсаткичлар (KPI) белгилаб олинди.

Пробация назоратидаги ёшлар мини-футболда беллашдилар

1 майдан 30 майгача бўлиб ўтаётган “Ҳамкор” тадбири давомида Булунғур, Жомбой, Тайлоқ, Ургут тумани ИИБ Пробация гурухи хисобида турувчи ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол туридан ўртоқли учрашуви ўтказилди. 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM