Булунғур туманида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Булунғур туманида 2019-2020 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жами 39 та умумий қиймати 164 млрд 324 млн сўмлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 786 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Жумладан:
Саноат йўналишида 9 та лойиҳа 106 млрд 706 млн сўм Шундан: 12 млрд
170 млн сўм ўз маблағи, банк кредити 800 млн сўм ҳамда 11 млн 300 минг АҚШ доллар маблағлар ҳисобидан 559 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Саноатнинг тармоқлар кесимида:
Енгил саноат йўналишида: 1 та лойиҳа
- (Pure Diamond Silk) Қ/К жами қиймати 4500 минг. АҚШ доллари тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция киритиш ҳисобига 2019 йилнинг август ойида 200 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. йиллик қуввати 600 тонна Ипакни етиштири ва қайта ишлаш
Озиқ овқат саноати бўйича: 1 та лойиҳи
(Агролиния Самарқанд) МЧЖ жами қиймати 10 млрд. 830 млн.сўм инвестиция киритиш ҳисобига 20 та янги иш ўринлари яратилади. йиллик қувати 500 тонна Ошқовоқни ва кишмишбоб узумни қуритиш
Қурилиш саноати бўйича: 3 та лойиҳа
- (Хитой Бешбармоқ қурилиш материаллари) МЧЖ шаклидаги Хорижий корхонаси 3.5 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига 100 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. йиллик қуввати 18 млн.дон пишиқ ғишт ишлаб чиқариш.
- (Хитой Ипак Йўли қурилиш материаллари) МЧЖ шаклидаги Хорижий корхонаси 1.2 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига 100 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. йиллик қуввати 1250 минг.кв метр Сендвич панел ва пено пласт ишлаб чиқариш.
- (Булунғур олтн сув) МЧЖ корхонаси 800 млн.сум инвестиция киритш ҳисобига полетилин қувурлар ишлаб чиқариш ҳисобига 10 янги иш ўринлари яратилиш кўзда тутилган йиллик қуввати 4000 минг.метр
- (Ташаббускор Жўрабоев Хабибулло) томонидан жами қиймати 400 млн.сум инвестиция киритиш ва полетилин қувурлар ишлаб чиқариш ҳисобига 10 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 22 та лойиҳаларнинг умумий қиймати
40 млрд 930 млн сўм, шундан, 5 млрд 800 млн сўм ўз маблағлари, 12 млрд 230 млн сўм тижорат банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилиши ҳисобига 50 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хизмат кўрсатиш йўналишида 8 та лойиҳалар умумий қиймати 16 млрд
634 млн сўм жумладан 8 млрд 909 млн. сўм ва 7 млрд 726 млн сўм маблағлар ҳисобидан 79 та янги иш ўринлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Италия давлатининг “Maestro Verde” компанияси томонидан 10 млн АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши ҳисобига туманнинг Ғубдин агрофирмаси ҳудудидан 500 га ер майдонига саноатбоп узум навларини экиб, узумчилик хўжалиги ташкил этиш ҳамда узумни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича меморондумлар имзоланган.
Туман Инвестиция бўлими: 91-537-32-12
Батафсил маълумотларни "Булунғур туманининг Инвестицион салоҳияти" журналидан ўқишингиз мумкин.