“E-IJRO AUKSION” орқали тадбиркорликни ривожлантириш

Хурматли Булунғурлик тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги фуқаролар учун

 

Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июль 2017 йилда ПҚ-3149- сонли қарори қабул қилинган. “E-IJRO AUKSION” ЯЭСМда аукционлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш учун ташкил этилади ва фақатгина электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМ фуқаролар учун электрон онлайн-аукционларда кенг иштирок этиш ҳамда кўчмас мол-мулк, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни адолатли ва шаффоф савдоларда сотиб олиш имкониятини таъминлаш учун мўлжалланган.

«E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ яраташниг асосий мақсадлари:

– ижро иши юритишни амалга оширишда, ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни буюртмаларига асосан мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш;

– нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш;

– суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш;

– электрон онлайн-аукционлар Интернет тармоғида аризаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш жараёнларига ҳар қандай аралашувга йўл қўймайдиган механизмини яратиш;

– ахборот хавфсизлиги воситалари ёрдамида ахборот бутунлигини ва махфийлигини таъминлаш.

Мол-мулк электрон онлайн-аукционда сотиш учун “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан давлат ижрочиси, хамда юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаси бўйича қўйилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

– суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда, ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни буюртмаларига асосан мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;

– мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;

– фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;

– электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;

– мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM