Халқ таълими тизимида 2021 йилда қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган?

Биринчидан, бундан буён барча тизим натижага ишлаши лозим, шу боис, туманда таълим сифати бўйича 2021-йилда эришиладиган 8 та мақсадли кўрсаткичлар (KPI) белгилаб олинди. Хусусан, таълим сифати кўрсаткичлари бўйича паст бўлган “қизил мактаб”лар сони сезиларли даражада камайтирилади (қизил мактаблар 19.7 фоиздан 9.7фоизга камайтириш).

Шунингдек,педагогларни сифат таркибини яхшилаш, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонини 15.5 фоизга етказиш (ҳозирда 12.4 фоиз), чет тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлган ўқитувчилар сонини 7.7 бараварга (2.3 фоиздан 10,0 фоизга) ошириш орқали уларни қўшимча моддий рағбатлантиришга эришилади.

Иккинчидан,туманда 2020-2021 ўқув йилида 1 та математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ташкил этилган бўлса, 2021-2024 ўқув йилларида яна 3та (1та кимё-биология, 1 тафизика, 1 та информатика ва ахборот технологияларига ) ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Бундан ташқари хорижий  тиллар фанларини ўқитилишига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишларда ҳам ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этлиши режалаштирилган.  

Учинчидан, 2021 йилда Инвестиция дастури асосида 2 та мактабда  (25 ва 68-мактаб) 5 млрд сўмлик, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2 та мактабда (32 ва 41-мактаб)  қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, қўшимча 700 та ўқувчи ўрни яратилади. 18 та мактабда 2 млрд. 186 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 24 та мактаб 413,5 млн.сўмлик замонавий мебель, техник воситалар билан жиҳозланади.

Тўртинчидан, туманда мактабларни компьютерлаштириш ва уларни Интернет тармоғига улаш ишлари тўлиқ якунига етказилади.

Бешинчидан, қайд этилганидек,бу йил мактабларни 2772 нафар ўқувчи тамомлайди, уларни ҳаётга муваффақиятга эришишлари, олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ёки бирор-бир касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишлар сифатини оширамиз. 2021 йилда сўровнома натижасига кўра 2384 нафари (86%) ОТМга ҳужжат топшириш, 188 нафари (6,9%) КХКда ўқишни давом эттириш, 49 нафари (1,7%) устоз-шогирд йўналишида ҳунар ўрганиш, 13 нафари ҳарбий хизматга бориш (0,5%), 138 нафари (4,9%) тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган.

Олтинчидан, барча мактабларда маънавий-маърифий йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилиб, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мактабдан ташқари таълимга қамровни ошириш, 5 та муҳим ташаббус доирасидаги ишлар тизимли давом эттирилади.

 

Булунғур туман халқ таълими бўлими мудири Замира Алиқулованинг Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессиясида сўзлаган нутқидан

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM