Экспорт салоҳияти

Туманнинг экспорт салоҳияти

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида туманга 2019 йилда 47 млн 534 минг. АҚШ доллари миқдорида экспорт прогнози белгиланди: Жумладан, саноат маҳсулотларига 1 млн 335 минг. АҚШ доллари, қишлоқ хўжалик (мева-сабзавот) маҳсулотларига 46 млн 198 минг. АҚШ доллар.

       Туманда 2019 йилда экспортни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    Туманда 11 та экспортёр корхонага экспорт режаси белгиланди (қўшимча 4 та экспортёр корхона жалб қилинди) ва экспортёрлар томонидан  асосан сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қуритилган, музлатилган ва ҳўл холда ҳамда дуккакли мош, ловия каби маҳсулотларни экспортини амалга ошириш белгиланган.

    Масалан: тумандаги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи маъсулияти чекланган жамият шаклидаги “Bulung’ur-Sandvik” йўшма корхона агросаноат фирмаси томонидан 2019 йилда миқдори 2 минг 586 тонналик қиймати 6,0 млн АҚШ долларлик қуритилган (болгар қалампири, қовоқ, лавлаги, кабачки, лук парей, шивит, петрушка, гулкарам) каби маҳсулотлар ва тумандаги маъсулияти чекланган жамият шаклидаги “Samarkand Garden Plast” қўшма корхонаси томонидан миқдори 4,0 минг тонналик қиймати 5,0 млн АҚШ долларлик музлатилган (шафтоли, гилос, олча, брокколи карами, гулкарам, болгар қалампири) маҳсулотлари ҳамда тумандаги маъсулияти чекланган жамият шаклидаги “Agro Farovon Zamin” агрофирмаси томонидан миқдори 533 тонналик қиймати 1 млн 200 минг АҚШ долларлик қуритилган (болгар қалампири, қизил лавлаги, лукпарей, шивит, саримсоқ пиёз, кабачки) каби маҳсулотлар экспорт қилинади.

 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM