Туман тарихи

Туман тарихи

         Булунғур ариғи ҳақида 2 та ривоят бор, биринчиси «Булунғур» сўзи мўғулча «Булуғар», яъни - лойқа сувни англатган бўлса, иккинчи ривоятда «Бурулғур» сўзидан олинган дейилади. Чунки Булунғур ариғи Зарафшон водийсидаги энг қадимги ариқлардан бири бўлиб, бошланишидан охиригача 90 км.лик ариқ бурилиб-бурилиб оқади. Шунинг учун ариқнинг номи «Бурулғур» сўзидан олингани реалроқ бўлса керак деган фикрдамиз. Сув сарфи21м3 м/с милоддан аввал қазилган Зарафшон дарёсидан сув олади. Булунғур ва Пайариқ туманларидаги ерларни сув билаи таъминлайди ва Оқдарёга қуйилади.

         Булунғур - Самарқанд вилоятидаги шаҳар бўлиб, Самарканд шахригача 31км. Булунғурни катта Ўзбекистон тракти кесиб ўтади. Денгиз сатҳидан баландлиги 736 м. Аҳолиси 31.6 минг киши.

         Булунғур тумани  -  Самарқанд   вилоятида  1926 йил  29 сентябрда ташкил этилган. Булунғур тумани шимолда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, шарқда Бахмал тумани, ғарбда Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, жанубий-ғарбда ТайлоҚ тумани, жанубда Ургут тумани ва жанубий-шаркда Тожикистон билан чегарадош, майдони 0.76 минг км,  ахолиси  180.150 киши.  Булунғур   туманида  1 шахар ва 7 қишлок фукаролар йиғини (Бешкўтон, Кўлчабий, Навоий, Соҳибкор, Фозил Йўлдош, Ўртабулоқ. Килдон) бор. 48 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Маркази - Булунгур шаҳри.

         Табиати. Булунғур тумани Туркистон тизмасининг жанубий-ғарбидаги тоғ оралиғи ботиғида жойлашгаи. Ер юзаси текислик, туман шарқида Ғўбдинтоғ бор. Ер усти тузилиши тоғ олди текисликлари, адирлар, паст тоғлардан иборат бўлиб,     мутлақ бал. 800-1000 м. Иқлими континентал, қуруқ иқлим. Январнинг ўртача ҳарорати - 0.3° , июлники 25.5". Йилига 377-467 мм ёғин тушади. Вегетация даври 210-230 кун. Адирларда Адҳамбулок, Карабкибулоқ, Мурзабулоқ каби булоқлар бор. Туман ҳудудидан Булунғур, Янгибеш, Қораариқ, Қорасув, Полвонарик. Туятортар, Оқтепа, Оқариқ қаби арик ва каналлар ўтади. Қумлок ва бўз тупроклар таркалган. Шувок, эфемероидлар ўсади. Тўқайзорлар бор. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, чиябўри, тулки, қуён, бўрсиқ, паррандалардан тустовук, каклик. бедана яшайди.

         Аҳолиси. Асосан ўзбеклар, шунингдек рус, тожик, украин. татар, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 157 киши тўғри келади. Шахарликлар 27.5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 140650 киши.

Булунғур туманида ўрта асрларда хонларнинг  «Бедана кўриғи» деб аталувчи дам оладиган жойи бўлган.

Булунғур тумани ҳудудқца 1451 йилда Самарканд ҳукмдори Мирзо Абдулло билан Абу Саид қўшинлари ўртасида жанг бўлган. Жангда Мирзо Абдулло қўшинлари енгилгач, Абу Саид Самарқанд тахтини эгаллаган.

 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM