Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган анъанавий тадбирлар ўтказилди

Image_tadbir: 

 Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.  Айни кунда буюк шоир таваллудига бағишланган адабий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

Жумладан тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида шоир таваллудининг 578 йиллигига бағишланган анъанавий тадбирлар ўтказилди. 

Тадбирларда тарбияланувчилар томонидан хазрат Навоийнинг ғазаллари ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM