Янгиликлар

Фермерларга картошка етиштириш сирлари юзасидан семинар ўтказилди

Булунғур туманида асосий майдонларига экилган 2866 гектар картошка экинлари парвариши ҳамда галладан бўшайдиган 2306 гектар такрорий майдонларга картошка экиш жараёнлари юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Булунғурда 10 нафар фуқаро жаримага тортилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси ходимлари томонидан 2021 йил 26 май куни туманда ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида 10 нафар фуқаронинг белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги аниқланди.

22 мактабда сўнгги қўнғироқ чалинди

“Сўнгги қўнғироқ”. Бу сўз ҳар йили кўплаб ўқувчилар қалбини бироз титроқ, бироз ҳаяжон, бироз қувончга чўлғаб янграйди. Қўнғироқ бонглари битирувчи ёшларни мактаб остонасидан катта ҳаёт йўлига учирма қилади. Орзулари улкан, мақсадлари юксак ёшлар келажаклари учун ўзлари мустақил қарор қабул қилишлари, қизиққан соҳалари томон қадам ташлашлари бошланади.

Дубай: Булунғурлик боксчи қиз рақибини 5:0 ҳисобда мағлуб қилди...

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, -57 кг вазн тоифасида жанг қилётган булунғурлик спортчи Ситора Турдибекова Осиё чемпионатида Шри-Ланка боксчисига қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Сўнгги қўнғироқ: Булунғур тумани 2 умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир тафсилотлари

Бугун, 25 май куни умумтаълим мактабларининг қўнғироқлари мактаб битирувчилари учун сўнгги бор жаранглади. Улар катта ҳаёт остонасига қадам қўйишмоқда.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM