Баҳор Зулфияхонимдан бошланади

Image_tadbir: 

Халқимизнинг севимли шоираси Зулфияхоним ўзбек шеъриятида ўзига ҳос ўринга эга бўлган ижодкордир. Зулфияхонимнинг ижодий камолотида ўзбек ва рус мумтоз адабиёти, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли бениҳоя бўлган. Шоиранинг ижод махсулларини ўзбек шеърияти қизиқувчилари ва халқаро шеърият муҳлислари орасида ҳам катта қизиқиш билан ўқилади.

Зулфияхонимнинг  шеърлари ватанга муҳаббат, душманга нафрат ва ғалабага ишонч руҳида яратилганлиги билан характерлидир. Зулфиянинг «Менинг Ватаним», «Қўлимда қуролу устимда шинель», «Бизни кут» каби умидбахш шеърлари уруш даври ўзбек шеъриятининг жанговар руҳини ифодаловчи асарлар қаторидан ўрин олган.

Мамлакатимизда ҳар йили 1 март куни шоиранинг таваллуд айёми кўтаринки кайфиятда кенг нишонланиб келинади. Ушбу йўналишда ижодкорлар ўртасида шеърхонлик, мушоиралар ўтказилади. Таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар бадиий кечалар ташкил қилинади.

Зулфияхонимнниг 104 йиллиги муносабати билан Булунғур туманида ҳам  бадиий кечалар ташкил этилди. Хусусан тумандаги Булунғур Педагогика ва спорт коллежида, Булунғур Миллий ҳунармадчилик коллежида ва Булунғур агросаноат ва сервис коллежларида бадиий кечалар ўтказилди. Коллеж ўқувчилари Зулфияхоним ижодидан намуналар келтиришди, театр томошалари саҳналаштирилди. Туманимиз ёш ўғил-қизлари  шеъриятга айниқса Зулфияхоним ижодини ўрганишга бўлган катта қизиқишларни намойиш этишди.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM