Фермерларга картошка етиштириш сирлари юзасидан семинар ўтказилди

Булунғур туманида асосий майдонларига экилган 2866 гектар картошка экинлари парвариши ҳамда галладан бўшайдиган 2306 гектар такрорий майдонларга картошка экиш жараёнлари юзасидан семинар бўлиб ўтди.

 “Алишер Навоий” фермер хўжалигида ўтказилган семинарга Тошкент Давлат Аграр Университети Самарқанд вилоят филиали ўқитувчиси Алишер Исмоилов раҳбарлигидаги профессор ўқитувчилари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиқлари, тумандаги картошка экадиган фермер хўжаликлари раислари ва четдан Элита картошка уруглари олиб келувчи импортёрлар иштирок этишди.

Семинарда картошка уруғларининг Булунғур тумани иқлими, тупроқ, сув шароитларига мос келадиган навлари ва парваришлаш техникаси тўгрисида тушунчалар берилди. Семинарда четдан элита картошка уруглари келтирувчи импортёрлардан Самарқанд картошкачилик маркази, Шамсиддин Жалилов фермер хўжалиги, Қашқадарё картошкачилик маркази, Муслима Шерали Саодат фермер хўжалиги, Абдурахмон доктор фермер хўжалиги ва бошқа корхоналари импорт қилинган картошка уруғлари юзасидан тушунчалар беришди.

Туман фермерлари томонидан Аризона, Эволюшн, Пикассо, Эсме Элита картошка уруғлари яхши хосилдорлиги эътироф этилиб, мазкур уруғларга қизиқиш юқори эканлиги билдирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM