Булунғурда табиий газдан қарздорлик ундирилмоқда
06.10.2020 - 19:17Булунғур туманида табиий газ истеъмолчиларининг қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов ҳам табиий газдан қарздорлиги бор, бироқ ҳалигача тўловларни амалга оширмаган аҳоли хонадонларида бўлди. Туман ҳокими хонадон эгалари билан суҳбатда бўлиб, тўловларни нима учун муддатида амалга оширмаётганлиги билан қизиқди.