Янгиликлар
Булунғурлик хотин-қизлар зиёрат ва саёҳат мақсадида Бухорои шарифда бўлишди
12.03.2021 - 11:42Республика ҳудудида ички туризмни ривожлантириш мақсадида Булунғур тумани ҳудудида яшовчи 50 нафар якка-ёлғиз, эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка, эътиборга муҳтож хотин-қизларнинг кўҳна Бухоро шахрига саёхати ташкил қилинди. Саёҳатчилар эрта тонгдан туман ҳокимлиги биноси ёнидан йўлга чиқишди. Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат мақсад қилинган сафар давомида шаҳарнинг диққатга сазовор манзиллари, қадимий меъморий обидаларини томоша қилиш режалаштирилган эди.
Булунғур туманида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш амалда бажарилмоқда
11.03.2021 - 19:48Бугун Булунғур туманида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Миллий тикланиш демократик партияси Булунғур тумани кенгашида ташкилий масала кўрилди
11.03.2021 - 19:12Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги IV мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда партия туман кенгаши аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутатлар, партия фаоллари иштирок этди.
Сайёр қабул ва давра суҳбати
09.03.2021 - 19:48Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов Булунғур туман “Янгиобод” махалласи биносида сайёр суд мажлиси ўтказди. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисми билан судланган Қадиров Абдурахмон Абдуваидовичга ҳамда ЖК 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланган Бутунбоев Бахтиёр Турсунмуродовичларга оид жиноят ишини сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ва уларга тегишли жазо тайинланди.
Суд ҳукмига бўйсунмаган фуқаронинг жазоси оғирлаштирилди
09.03.2021 - 19:38Жорий йил 22 февралидан бошлаб Ички ишлар тизимида “Зарбдор ойлик” ўтказилмоқда. Таъкидлаш керакки, ойлик доирасида бир қанча тарғибот лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, айни кунда 251 нафар шахс Булунғур тумани ИИБ Пробация гурухи ҳисобида туради.