Сайёр қабул ва давра суҳбати 

Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов Булунғур туман “Янгиобод” махалласи биносида сайёр суд мажлиси ўтказди. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисми билан судланган Қадиров Абдурахмон Абдуваидовичга ҳамда ЖК 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланган Бутунбоев Бахтиёр Турсунмуродовичларга оид жиноят ишини сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ва уларга тегишли жазо тайинланди. 

Шунингдек, сайёр суд мажлиси имкониятларидан оқилона фойдаланиб, йиғилган фуқаролар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов Ўзбекисон Республикасининг 2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли қонуни ва 2021 йил 12 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодесларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш  ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-673-сонли Қонуннинг мазмун-моҳиятини содда тилда, ҳаммага тушунарли тарзда алоҳида-алоҳида, энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда шарҳлаб берди. 

Фуқароларнинг саволларига батафсил жавоб берди.


 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM