Якка-ёлғиз яшовчи кексалар ҳам доимий эътибор марказида

     Булунғур туман Тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий химоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 237-сонли қарори ҳамда Туман хокимининг 2019 йил 24 декабрдаги 2947-сонли қарорга асосан туманда яшовчи  74 нафар ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган.

 

         Ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар неча йиллардан буён давлатимиз эътиборида ва уларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинамоқда. Рамазон ҳайити муносабати билан ҳомий тадбиркорларимиз томонидан шўъба мутахассислари М.Нахалбоев, Ш.Мусурманова хамда ижтимоий ходим З.Тўрақуловалар ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиб, бирламчи зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

 

         Ўз ташаббуси билан чиққан тадбиркор Ахмад Қаюмов хам муборак Рамазон Хайит байрами муносабати билан “Янгиобод”, “Самарқанд”, “Лалмикор”, “Булунғур” маҳаллаларида яшовчи ёлғиз кексаларнинг уйларига озиқ овқат махсулотларини етказиб, байрам билан табриклади.

 

        Булунғур туман Тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан бугунги карантин даврида туманимиздаги ҳомий тадбиркорлар кўмагида апрел - май ойларида 58 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга хомийлар томонидан озиқ овқат махсулотлари, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 4 нафар ёлғиз кексаларга 1000.0 млн сўмдан нақд пул шаклида моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг 1 нафарига ногиронлик аравачаси, 3 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига хасса таёқ, 4 нафарига кўзойнаклар ташкиллаштирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM