Булунғур туманида 2020 йилда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган асосий лойиҳалар...

(ТИБИЁТ) Бугунги кунга қадар туман Давлат санитария осойишта марказига қўшимча лабаратория биноси қурилиши учун 149 млн.сўм ажратилиб, қурилиш ишлари 65% га бажарилган ва ойнинг якунига фойдаланишга топширилиши белгиланган.

(МТМ) Жорий йилда 3 та (21-МТТ “Каттақишлоқ-1” маҳалласида, 26-МТТ “Қўнғирот” маҳалласида, 29-МТТ “Деҳқонобод” маҳалласида) МТТлар 7 млрд 600 млн сўм эвазига давлат дастури асосида жорий ва мукаммал тамирлаш ишлари бошланди.

 (МАКТАБ) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг "Инқирозга қарши курашиш" тўғрисидаги № 41-сонли йиғилиш баёнига асосан тумандаги 35-мактабга қўшимча 120 ўринли бино қуриш режалаштирилган.

(УЙ-ЖОЙЛАР) туманида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли 2 ва 3 хонали уйлар режалаштирилиб қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM