Булунғур туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бугунги аҳволи ҳақида

Булунғур туманидаги 55 та маҳаллалардан жами 2106 нафар кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу оилаларда 10 256 нафар киши истиқомат қилади. Ушбу оилаларга бугунги кунда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида саховатпеша тадбиркорлар ва кўнгилли фуқаролар ёрдамида ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Ушбу оилаларнинг ҳар бирига энг кўпи билан 3 ой муддатга қадар 12 турдаги заруруий озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ҳомийнинг ихтиёрига кўра шу миқдорга тенг пул маблағи бериб борилиши режалаштирилган. Ушбу жараёнда ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида жамғарманинг махсус ҳисоб рақамлари ҳам очилган бўлиб, саховат қилишни истаган тадбиркорлар ушбу рақамга маблағ кўчириб беришлари имконияти яратилган.

 

Бугунги кунга қадар ушбу ҳисоб рақамга жами 72 400 000 сўм миқдорида маблағлар келиб тушган бўлиб, улар 12 нафар юридик ва 6 нафар жисмоний шахслар томонидан пул кўчириш йўли билан ўтказиб берилган. Бундан ташқари, Булунғур тумани, Октепа кўчаси, 103-уйда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармаси штабига 236 нафар юридик ва жисмоний шахслар томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ҳомийлик асосийда етказиб берилган бўлиб, ушбу маҳсулотлар дезинфекция қилиниб, рўйхат асосида хонадонларга етказиб берилмоқда.

 

Шу ўринда, ушбу синовли кунларда ўз имконияти қадар ёрдам қўлини чўзаётган барча саҳоватпеша инсонларга туман ҳокимлиги номидан ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.

 

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Булунғур туман жамғармасининг реквизитлари:

Булунғур туман

СТИР - 200730574

 

Банк филиали номи

БУЛУНГУР Т., Халк банки АТБ БУЛУНГУР филиали

 

Ҳисобрақамлари:

Сўмдаги ҳисобварағи – 20212000500433732005

АҚШ доллардаги ҳисобварағи – 20212840400433732001

 

Мурожаат учун тел: 66-442-28-90

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM