Соҳага масъуллар малакаси оширилди

Тадбиркорлар муаммоси билан кунлик ишлаш, уларни ҳал этиш, саволларга жавоб олиш ишларини тезкор ташкил этиш мақсадида “секторбай” электрон-онлайн тартибида ишлайдиган “@SektorUzBot” телеграм-бот дастурини ҳудудларга чиқиб сектор раҳбарлари ҳамда масъул ходимларга тушунтириш ҳамда ташкиллаштириш бўйича вилоят ишчи гуруҳи бугун Булунғур туманида бўлди.

 

Унда Булунғур туманига масъул этиб бириктирилган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ходими Ш.Хазратқулов ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими И.Мелиев томонидан ҳокимлик, прокуратура, ИИБ, ДСИ, кадастр, МИБ, меҳнат бўлими, электр тармоқлари, газ идораси, маҳалла, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим, йўл корхонаси, сувоқова корхонаси, ирригация тармоқлари, тижорат банклаир, ДХА ва бошқа корхона ва ташкилот ходимларига “@SektorUzBot” телеграм-бот дастуридан фойдаланиш борасида тушунчалар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM