Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Баходир Абдуллаевич Бахрамов очиб берган сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди.

 

Кун тартибидаги биринчи масла юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартиши масалалари бўйича биринчи ўринбосари Дилшод Шакарбоев ҳамда тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдували Ҳазратқуловларнинг “Коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодий-ижтимоий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

 

Кун тартибидаги иккинчи масала “2020 йил I-чорагида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи” ҳамда учинчи масала “Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил I чорагида тизимдаги аниқланган камчиликлар, муаммолар ва амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботлар тингланди.

 

Кун тартибидаги сўнгги тўртинчи масала юзасидан “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Мамадиярованинг халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларининг депутатлик фаолияти юзасидан ўрганиш
натижалири тўғрисида”ги ахбороти тингланиб, туман Кенгаши депутатларининг ўтган 4 ой мобайнидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

Бунда бир қанча депуталарнинг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари тингланиб, йўл қўйган камчиликлари, фаолияти давомида эътибор қаратиши лозим бўлган устувор масалалар муҳокама қилинди.

Кенгаш раиси томонидан бир қанча депутатларнинг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, ўз фаолиятида туб бурилиш ясашлари, ҳар бир депутат халқ ичига кириб бориши, бугунги кундаги долзарб масалаларнинг амалий ечимлари юзасидан самарали таклифлар ишлаб чиқишлари лозимлиги таъкидланди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM