Навбатдаги йўл-транспорт ҳодисасига ҳам тезлик сабаб бўлмоқда.

Жорий йил 5 апрел куни Булунғур тумани “Олмазор” маҳалласи, “Соболоқ” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.  Ургут тумани фуқароси А.Р.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобил Булунғур тумани фуқароси, 1996 йилда туғилган З.С. бошқарувида бўлган. З.С. автомашинани “Нурлийўл-Олмазор” йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган, натижада автомашина электр системасида қисқа туташув содир бўлиб, автомашинада ёнғин келиб чиққан.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомобил йўловчиси Жомбой тумани фуқароси 1992 йилда туғилган Г.О. оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасига автомашинанинг юқори тезликда бошқарилганлиги сабаб бўлган.

 

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда тезликни белгиланган меёрдан оширмаслигингизни сўраб қоламиз. Хулоса қилинг, таваккал қилманг. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM