Туман СЭО марказида қулайликлар кўлами кенгайтирилмоқда.

Бугун Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов туман санитария эпидемиалогия осойишталиги маркази ҳамда Санитария эпидемиология назорати инспекцияси Булунғур туман филиали жойлашган биноларни кўздан кечирди, олиб борилаётган ишлар, келгусида олиб борилиши режалаштирилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари режаси билан танишди. Хусусан, хоналарнинг жойлашуви, яратиладиган қулайликлар муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, суҳбат давомида карантин даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM