Солиқларнинг тенг ярми 15 апрелгача тўланиши керак. Акс ҳолда...

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан 2020 йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Ҳурматли солиқ тўловчилар, солиқларнинг тенг ярми 15 апрелгача тўланмаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади.

Маълумот учун, пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. Ҳозирги кунда пеня 0,54 фоиз.

Солиқ қарздорлигингиз ёки 2020 йилда тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари тўғрисида Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилган “Солиқ маслаҳатчилари” телеграм гуруҳи орқали билиб олишингиз ҳам мумкин.

Солиқларни тўлашга шошилинг!

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM