Булунғур туманидаги Бош вазир қабулхонасининг 2019 йил якунига кўра ҳисоботи

Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида 2020 йил 01 январь ҳолатига

АХБОРОТНОМА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил 1 январь ҳолатига қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ўтган давр мобайнида 20 маротаба сайёр қабуллар ташкиллаштирилди. Жумладан, туман ҳокими бошчилигида 2 маротаба,
сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда 8 маротаба ҳамда қабулхона томонидан 10 маротаба сайёр қабуллар ташкиллаштирилди.

Келиб тушаётган мурожаатларнинг барчасини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда, шунингдек ҳар бир мурожаат kb.business.gov.uz порталиги киритилиб, тегишли ташкилотларга ижро муддати қўйилган ҳолда юборилмоқда ҳамда бажарилиши тўлиқ назорат қилинмоқда.

Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида туман ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари ва чет эл инвесторларини кунлик қабул қилиш жадвали ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган.

 Булунғур туманида 01.01.2020 йил ҳолатига 128 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 23 таси сайёр қабулларда, 78 таси тадбиркорлар томонидан тўғридан-тўғри туман ва вилоят қабулхонасига,
9 таси ишонч телефони орқали ва 1 таси business.gov.uz сайти орқали, Котибият орқали 1 та, республика ишчи гуруҳи сайёр қабули орқали 16 та мурожаат қабул қилинган.

Келиб тушган жами мурожаатлар даража, соҳа ва худуд бўйича қуйидагича тоифаланади. Жумладан;

 

  1. Даражаси бўйича

 

  • 87 таси туман;
  • 50 таси вилоят;
  • 21 таси республика.

 

  1. Соҳалар бўйича 
  • 66 таси банк, молия ва кредит масалалари:

Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида кредит олиш бўйича – 32 та (48.5%), “Ёшлар келажагимиз” дастури доирасида кредит олиш бўйича – 4 та (6.1%), тадбиркорлик фаолиятига кредит олиш масаласи бўйича 22 та (33.3%) ва бошқа турдаги кредитлар ажратилиши бўйича –  8 та (12.1%)

 

  • 20 та ер, кадастр, архитектура ва қурилиш масалалари:

Жумладан, тадбиркорлик фаолияти учун ер-жой ажратиш масаласида 7 та (35,0%), бўш турган бино ва иншоотларни ажратиш масаласида 5 та (25,0%) ва фермер хўжаликлари ерлари масаласи бўйича 8 та (40,0%).

 

  • 5 та солиқ масаласи:

Жумладан, солиқ, ҚҚС масалалари бўйича 4 та (80.0%) ва 1 та (20.0%) солиқ текширувлари масаласи бўйича.

 

  • 7 та Рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масалалари;

 

  • 9 та инфратузилма масалалари;
  • 2 та мансабдор шахслар ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги масаласи;
  • 49 та бошқа масалаларни ташкил этади.

 

Келиб тушган мурожаатлар ва унда кўтарилган масалалар чуқур таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаат банк, молия ва кредит масалалари бўйича келиб тушганлиги аниқланди (66 та мурожаат, жамига нисбатан 41.7%). Ундан кейинги ўринларни бошқа масалалар бўйича мурожаатлар (49 та мурожаат, жамига нисбатан 31.0%) ва ер, кадастр, архитектура масалалари бўйича келиб тушган мурожаатлар (20 та мурожаат, жамига нисбатан 12.6%) ташкил қилган.

  1. Ҳудудлар бўйича

 

  • 1 та Каптархона маҳалласи;
  • 1 та Самарқанд маҳалласи;
  • 4 та Булунғур маҳалласи;
  • 5 та Оқтепа маҳалласи;
  • 2 та Мингчинор маҳалласи;
  • 6 та Навбаҳор маҳалласи;
  • 2 та Боғбон маҳалласи;
  • 6 та Қирқшоди маҳалласи;
  • 7 та Янгиқўрғон маҳалласи;
  • 14 та Улуғбек маҳалласи;
  • 7 та Лалмикор маҳалласи;
  • 3 та Каттақишлоқ маҳалласи;
  • 1 та Оқтош маҳалласи;
  • 4 та Сайилтепа маҳалласи;
  • 5 та Истиқлол маҳалласи;
  • 1 та Килдон маҳалласи;
  • 3 та Мингтепа маҳалласи;
  • 2 та Чангал-1 маҳалласи;
  • 3 та Янгиобод маҳалласи;
  • 5 та Янгиариқ маҳалласи;
  • 4 та Бешқўтон маҳалласи;
  • 4 та Гулзор маҳалласи;
  • 2 та Қўнғирот маҳалласи;
  • 2 та Олмазор маҳалласи;
  • 2 та Соҳибкор маҳалласи;
  • 5 та Элобод маҳалласи;
  • 2 та Эсонтурди маҳалласи;
  • 3  та Бешкуви маҳалласи;
  • 4 та Деҳқонобод маҳалласи;
  • 2 та Каттақишлоқ-1 маҳалласи;
  • 3 та Небўса маҳалласи;
  • 1 та Ниёзмат маҳалласи;
  • 1 та Авлиёпарпи маҳалласи;
  • 4 та Бўдана маҳалласи;
  • 2 та Дўстлик маҳалласи;
  • 3 та Чорбоғ маҳалласи;
  • 2 та Эрганакли маҳалласи;

Шунингдек, мурожаатлар келиб тушиши секторлар кесимида таҳлил қилинганда, 1-сектор ҳудудидан 31 та, 2-сектор ҳудудидан 29 та, 3-сектор ҳудудидан 38 та ҳамда 4-сектор ҳудудидан 30 та мурожаатлар қабул қилинган.

Келиб тушган барча мурожаатлар тегишли ҳокимлик ва ташкилотларга муддатлари белгиланган ҳолда ижро учун йўналтирилган.

 

Бугунги кун ҳолатига келиб тушган жами 128 та мурожаатлардан
126 таси (жамига нисбатан 98,4 фоиз) кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Мазкур мурожаатларда 158 та масала кўтарилган бўлиб, ушбу                        масалаларнинг 156 таси (жамига нисбатан 98,7 фоиз)кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган масалалар таҳлил қилинганда,

  • 20 та ер, кадастр, архитектура масалалари (жамига нисбатан 12,6 %);
  • 66 та банк, молия ва кредит масалалари (жамига нисбатан 41,7 %);
  • 5 та солиқ масалалари (жамига нисбатан 3,2 %);
  • 7 та рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масалалари (жамига нисбатан 4,4 %);
  • 9 та инфратузилма масалалари (жамига нисбатан 5,7 %);
  • 2 та мансабдор шахслар ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги (жамига нисбатан 1,3 %);
  • 49 та бошқа йўналишдаги масалалар (жамига нисбатан 31,1 %) масалалар кўриб чиқилиб ҳал этилган.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM