Марафонга марҳамат!

14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида эртага, 11 январь, шанба куни туман ҳокимлиги томонидан югуриш марафони ўтказилади.

 

Марафонда туман ҳокими Б.Бахрамов, тумандаги ҳарбий қисмлардан масъуллар, туман ҳокимлиги ва тумандаги корхона ва ташкилотлар вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этиши кутилмоқда.

 

Марафонга соат 8:30 да Булунғур қишлоқ хўжалик коллежи олдидан старт берилади. Финиш: “Гулзор” маҳалласидаги “Олимпия” ўйингоҳи.

 

Марафонда 3 та ёш тоифасига кўра ғолиблар аниқланади:

  • 1-тоифа 7-17 ёш;
  • 2-тоифа 18-30 ёш;
  • 3-тоифа 30 ёшдан юқори.

 

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланади.

Барчани марафонга таклиф этамиз. Келинг, биз билан бирга югуринг!

 

Хабарни барча булунғурликларга тарқатинг. Улар ҳам хабардор бўлишсин!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM