Янги ҳафта ёшлар билан учрашувдан бошланди.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Б.Бахрамов ҳамда ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси К.Гаппаров раислигида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

 

Учрашувда тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалардан раҳбар ёки масъул ходимлар иштирок этишди.

 

Учрашув бошида туман ҳокими ушбу учрашув жорий йил учун фақат бошланиши эканлигини, бу каби учрашувлар йил давомида белгиланган режа-графикка мувофиқ доимий ўтказилиб борилишини таъкидлар экан, улар ҳар қандай қозоғбозлик ёки қарсакбозликдан ҳоли, аниқ мақсад кўзланган ҳолда ўтказилиши лозимлиги, учрашувлар давомида ёшлар томонидан ўзларини қийнаётган реал масалалар кўтариб чиқилиши ва уларнинг ижобий ҳал этилиши чоралари кўрилиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтди.

 

Шунингдек, туман ҳокими томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам қатор муаммолар мавжудлиги, ушбу муаммолар ечимини ижобий ҳал этишда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш муҳим эканлиги таъкидланди.

 

Шундан сўнг, учрашув ёшларнинг савол ва таклифларини тинглаш билан давом этди. Унда, қисқа муддатда ижобий ҳал этилиши имкони мавжуд масалалар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди, вақт талаб этувчи масалалар қўшимча ўрганилиши ва натижаси тўғрисида маълумот берилиши маълум қилинди.

Жумладан, 46-мактаб 11-синф ўқувчиси Ф.Рахматуллаеванинг тумандаги “Ёшлар кутубхонаси” китоблар фондини янада бойитиш лозимлиги тўғрисидаги таклифига биноан туман ҳокими томонидан кутубхонадаги китоблар фақатгина бадиий китоблар билан чекланиб қолмаслиги, ушбу маскандан ёшлар ўзларини қизиқтирган  ва зарур бўлган илм-фан тўғрисидаги китобларни ҳам топа олишлари учун қулай шароит яратилиши кераклиги, шу сабабдан, ёшлар учун айнан қандай мазмундаги китоблар зарур эканлиги аниқланиб, бу ҳақда ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан қўшимча маълумот киритилиши сўралди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM