Янги йилга янги “боғча”!

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Булунғур тумани “Оқтепа” маҳалласида очилган мактабгача таълим ташкилоти маҳалла аҳли учун янги йилга ажойиб туҳфа бўлди дейиш мумкин.

 

“Заричка” номли ушбу мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, давлат - хусусий шерикчилик асосида ташкил этилди.

 

Очилиш маросимида туман хокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шухрат Жайнарович Рахмонов, туман солиқ инспекцияси - 3-сектор раҳбари Шерзод Синдарович Эшқувватов, туман мактабгача таълим бўлими мудири ва масъул ходимлари, шунингдек маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Б.Бахрамов бу каби мактабгача таълим ташкилотларининг янада кўпайиши халқимиз учун фойдали эканлигини, хусусан, қанчадан-қанча болажонлар сифатли, наъмунали таълим-тарбия олиш имкониятига эга бўлишаётганлиги, қолаверса маҳалладаги хотин-қизлар учун ҳам янги иш ўринлари яратилаётганлигини, шу сабаб бу каби ташаббуслар доим қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлади ва мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун янги таълим ташкилоти раҳбарига ўз ташаккурномасини топширди.

 

Очилиш маросимидан сўнг, болажонлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди. Туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ва меҳмонларнинг болажонлар учун келтирилган совға-саломлари топширилди.

 

Таъкидлаш керакки, янги ташкил этилган ушбу масканда болажонлар учун барча қулайликлар яратилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM