Мард аскарларнинг ота-оналарига миннаддорчилик билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” олдидан ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари Булунғур тумани хокимлиги, Халқ қабулхонаси туман бўлими, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида айни дамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги муҳандислик-қурилиш батальонларида хизмат қилаётган Булунғур туманида яшовчи аскарлар Х.Абдусаидов, М.Тухлиев, З.Болтаев, А.Қахрамонов, Ғ.Ибрагимов ва Жиззах вилояти, Бахмал туманида яшовчи Ж.Абдусаломовларнинг оилаларидан хабар олиниб, ҳар бир оилага 1 қоп ун, 2 кг. гўшт, 2 кг. гуруч, 2 кг. шакар ва 5 литрдан ёғ махсулотлари берилди.

 

Аскарларнинг ота-оналарига фарзандлари ватанга муносиб хизмат қилаётганликлари таъкидланиб, шундай мард ва жасур фарзандларни тарбиялаганликлари учун миннаддорчилик билдирилди. Ота-оналар ҳукуматимиз томонидан кўрсатилган бу эътибор ва эътирофдан бениҳоя хурсанд бўлишди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM