Аср вабоси!

Булунғур тумани ҳокимлиги мажлислар залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш илмий маркази етакчи эксперти С.Жуманова, Самарқанд вилояти наркология диспансери бош врачи Н.Кенжаева, врач-нарколог С.Боймиров ҳамда туман ҳокими ўринбосари Б.Ильчиев раислигида “Ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра-суҳбати бўлиб ўтди.

 

Давра суҳбати давомида маҳалла котиблари ҳамда фаолларига мутахассислар томонидан ушбу соҳада олиб борилаётган амалий ишлар, ижобий тажрибалар, келгусида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида маълумотлар берилди.

 

Давра-суҳбати вилоят телерадиокомпанияси ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилиши кутилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM