Навбатдаги семинар Каттақўрғонда шахрида ўтказилди.

Бугун, 14 ноябр куни вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида “Давлат ҳокимияти ахборот хизматлари раҳбарларининг ОАВ билан ҳамкорлиги самарадорлиги” мавзусида семинар – анжуман ташкил этилди.

Унда вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари, журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда шунингдек, “Ўзбекистон 24” радиоканали мухбири Т.Сиддиқов “ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар доирасида тезкор маълумот тарқатиш” мавзусида маъруза қилиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида амалий машғулотлар ўтказилди. Қатнашчилар кичик гуруҳларга бўлинган таркибда турли муаммоли вазиятларда ахборот хизмати ходимларининг фаолиятлари қандай бўлмоғи кераклиги хусусида баҳслашдилар. Семинарда қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Семинар давомида шаҳар ҳокими Музаффар Ҳашимов ахборот хизмати раҳбарлари билан яқиндан танишиб, соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар, ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлар экан, барчага омад тилади.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM