O‘zLiDeP - Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Кеча хабар қилганимиздек, бугун – 29 октябр куни O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида янги форматдаги тарғибот тадбири уюштирилди.

Унда тадбиркорлар, депутатлар, партия фаоллар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга қисқача маълумот берди.

 Тарғибот тадбирида  таниқли тадбиркорлар  ва зиёлилар сўзга чиқиб, O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этишди.

Ҳаваскор хонандаларининг чиқишлари эса иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM