Маҳсулотларимиз қайси давлатларга экспорт қилинмоқда?

Булунғур туманида 2019 йилга мўлжалланган ҳудудий экспорт прогнози ижросининг бориши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Булунғур тумани 2019 йил учун дастлаб 26 млн 775 минг доллар (саноат 1 млн 335 минг доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 25 млн 440 минг доллар) миқдорида экспортни амалга ошириш режалаштирилган.

Шундан январ-октябр ойларига 19 млн 622 минг доллар (саноатга 1 млн 112  минг доллар, мева-сабзавотга 18 млн 510 минг доллар) режа белгиланган.

 18.10.2019й ҳолатига 20 млн 16 минг долларлик маҳсутлар экспорти амалга оширилиб, (саноатда 8 млн 60 минг доллар, мева-сабзавотда 11 млн 956 минг доллар) режа 102 фоизга бажарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 26 июл куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманга қўшимча 30 фоиз экспорт қилиш режаси белгиланди.

Қўшимча режага асосан туманнинг экспорт режасига 8 млн 225 минг доллар қўшилиб жами режа 35 млн долларни ташкил этди.

Ушбу режага асосан январ-октябр ойларига асосан 28 млн 399 минг долларлик экспорт амалга оширилди.

18.10.2019й ҳолатига, 20 млн 16 минг доллар миқдоида маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, режа 70,4 фоизга бажарилмоқда.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 млн 722 минг долларга кўпроқ экспорт амалга оширилиб, 3,2 баробарга ўсиш кузатилмоқда.

Туманда асосан мева-сабзавотларни қайта ишлаш орқали экспорт амлга оширилмоқда, Жумладан тумандаги “Афросиёб-Мева” қўшма корхонаси мева маҳсулотини қайта ишлаш билан шуғулланиб мева концентрати ишлаб чиқармоқда. Ушбу корхона томонидан жорий йил давомида 7 млн 501 минг долларлик мева концентрати экспортини амалга оширилди. Тумандаги “БУЛУНҒУР-САНДВИК” қўшма корхонаси мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланиб, қуритилган сабзавот ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу корхона томонидан жорий йил давомида 4 млн 278 минг долларларлик қуритилган сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми европа давлатлари, жумладан, Германия, Белгия, Буюк Британия, АҚШ ҳамда Канада каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM