Диққат, диққат: Давлат хизматлари агентлиги сайёр хизмат кўрсатади.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Булунғур тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Саҳоват” маҳалласи аҳолиси учун сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади.

 

Сайёр хизматлар жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 09:00 дан соат 14:00 га қадар “Саҳоват” маҳалласида кўрсатилади.

 

Сайёр хизматлар давомида қуйидаги хизматлардан фойдаланишингиз мумкн:

- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш;

- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;

- тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш;

- жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;

- жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;

- давлат мактабгача таълим муассасаларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш;
 

- ва бошқа турдаги Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

 

 

Булунғур тумани Давлат хизматлари маркази

бўлим бошлиги                                                                Ж.Мисиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM