Булунғур тумани ҳокими Россия Федерациясида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига қилган ташрифи давомида ҳар бир сектор раҳбарлари томонидан хорижий мамлакатларга сафарлар уюштирган ҳолда хорижий инвестиция киритиш, туман (шаҳар)нинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириққа асосан Булунғур туманида фаолият юритаётган бир нечта тадбиркорлардан иборат делегация туман ҳокими Б.Бахрамов бошчилигидаги Россия Федерациясининг Москва шаҳрида 2019 йил 7-11 октябрда бўлиб ўтадиган “АгроПродМаш-2019” халқаро “Озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати учун ускуналар, технологиялар, ҳом-ашё ва ингредиентлар” кўргазмасида иштирок этишмоқда.

 

Кўргазма ва унинг якунлари тўғрисида батафсил маълумот берилади.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати