Ҳурматли тадбиркор, реклама баннери ўрнатмоқчимисиз?

“Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 702-сон қарорига асосан  Булунғур тумани ҳудудидаги ташқи реклама объектларни жойлаштириш, уларни эксплуатация қилишни назорат қилиш бўйича туман ишчи комиссияси тузилган бўлиб, ушбу комиссия:

  • ташқи реклама объектларини (конструкциялар) ўрнатиш учун ер участкалари ҳамда давлат мулки бино ва иншоотларини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказиш;
  • ташқи реклама объектларини (конструкциялари) жойлаштириш учун ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга реклама курилмаларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаш;
  • ташқи реклама объектларни (конструкцияларни) ва ноқонуний ўрнатилган конструкцияларни мониторинг қилиш йўли билан аниқлаш;
  • монополияга қарши қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига ушбу соҳада қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли чора кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
  • реклама объектларида (конструкциялари) ташқи реклама ва ижтимоий рекламни жойлаштирилиши ҳисобини юритиш;
  • руйхатларни шакллантириш: жойларни танлаш; уларни келишиш; паспорт тайёрлаш; рўйхатни шакллантириш каби вазифаларни бажариши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Булунғур тумани ҳудудида ташқи реклама объектларни жойлаштириш, уларни эксплуатация қилиш мақсадида уларни назорат қилиш бўйича Булунғур туман ҳокимиятида жойлашган туман ишчи комиссиясига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун тел: 442-25-95

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM