Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 3 тага кўпайди.

МТТ

Жорий йилнинг 3 октябр куни Булунғур туманининг “Бешкуви”, “Хўжабача” ва “Чангал-1” маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар Д.Култаева, Э.Ашуров, Х.Азимовалар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева, туман “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази раҳбари З.Алиқулова ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Йиғилганларга муассасаларда яратилган шароитлар таништирилди. Шунингдек, муассаса очилишида жам бўлган маҳалла фуқароларига туман мактабгача таълим бўлими томонидан оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишнинг афзалликлари, бу борада давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳамда бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берилди. Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан 9 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 75 нафар болажонлар сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.

Оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйган ҳар учала тадбиркорга туман мактабгача таълим бўлимининг совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM