Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Халқ қабулхонасига 2019 йил 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатлар, ўтказилган оммавий қабуллар таҳлили тўғрисида

халқ қабулхонаси

2019 йил 30 сентябрь холатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Халқ қабулхонасига жами 432 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб 2018 йилнинг шу даврида (741 та) нисбатан 42% га яъни 309 та мурожаатга камайган.

Ушбу мурожаатлардан 247 таси Халқ қабулхонаси томонидан виртуал қабулхона электрон дастури орқали тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари хамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларга юборилган, 185 таси юқори турувчи давлат органларига юборилган.

Халқ қабулхонасига келиб тушган 432 та мурожаатлардан 410 тасига жавоб хатлари келиб тушган ёки жойида ижро этилган, ушбу мурожаатлардан 188 тасига тушунтириш берилган, 131 таси қаноатлантирилган, 78 таси ҳуқуқий маслахат бериш орқали хал этилган, 6 таси рад этилган, 22 та мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.

Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисмини қуйидаги соҳаларга тегишли мурожаатлар ташкил қилади:

48 та электр энергияси таъминоти масаласида,

44 та уй-жой масаласида,

41 та ички ишлар органлари фаолиятига тегишли масалада,

40 та алимент ундириш масаласида,

37 та мажбурий ижро бюроси фаолиятига тегишли масалада,

29 та банк ва кредит масаласида,

28 та соғлиқни сақлаш масаласида,

24 та ишга жойлашиш масаласида,

19 та  йўл масаласида,

11 та газ масаласида,

11 та прокуратура органларига тегишли масалада,

11 та моддий ёрдам олиш масаласида,

11 таси ер масаласида,

11 та мактаблар фаолияти масаласида,

10 таси ичимлик суви таъминоти масаласида.

2019 йил 9 ойи давомида туман хокимлигига 136 та (2018 йилнинг шу даврида 218 та нисбатан 37,6 % га яъни 82 тага камайган) мурожаат қонуний кўриб чиқилиши учун виртуал қабулхона электрон дастури орқали юборилган бўлиб улардан 46 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали хал этилган, 43 тасига тушунтириш берилган, 35 таси қаноатлантирилган, 5 таси рад этилган, 7 таси кўриб чиқилмоқда.

 

              Халқ қабулхонаси мудири                                            Т.Саипов

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM