Ўзбекистон тарихидаги илк “Кексалар ҳафталиги” бошланди.

Маълумки, 2019 йил 27 сентябрда кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган ва бу ҳақда олдинроқ Адлия вазирлиги хабар берган эди.

Мазкур қарорга мувофиқ бугун - 1 октябр Ўзбекистон тарихида илк “Кексалар ҳафталиги” бошланди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Шунингдек, қарорга кўра:

  • вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва “Фахрийлар кенгаши” фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади;
  • “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.

Қарор билан, шунингдек, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди. Ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM