Меҳнатга муносиб рағбат!!!

Жорий йилнинг 28 сентябр куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида жамият ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдек эзгу ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор 38 нафар юртдошларимизга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини тантанали топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида вилоятнинг турли маҳаллаларидан жам бўлган фаоллар қатори Булунғур туманидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Булунғур тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Маллаев Абдунаби Бошмонович хамда Булунғур тумани Бешқўтон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Асқарова Гулсум Хурсанмуратовна "Маҳалла ифтихори" кòкрак нишони билан тақдирланди.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM