Мунаввар кунда таъзим  ва  эҳтиром  сизга, азиз  Устозлар!

   Бу дунёда ҳар қайси онгли инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди.

 

   Афсоналарга кўра, машҳур саркарда Искандар Румийдан (Александр Македонский) “Нечун Арастуни (Аристотель) отангиздан ортиқ иззат қиласиз?”, деб сўрадилар. Искандар Румий жавоб берди: “Отам гўёки мени осмондан ерга тушурди. Аммо устозим Арасту мени ердан осмонга кўтарди. Яъни отам мени дунёга келмоғимга сабаб бўлди. Устозим илм ва одоб ўргатиб, мартаба ва иззатимнинг ортмоғига сабаб бўлди”.

 

    Бугун, 27 сентябр куни туман ҳокимининг вояга етмаганлар ишлари бўйича масъул котиби Б.Хасанов тумандаги 1 умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, барча ўқитувчи ва мураббийларни яқинлашиб келаётган касб байрами муносабати билан мурокабод этди ва ўқувчиларга “Мунаввар кунда таъзим  ва  эҳтиром  сизга, азиз  Устозлар!” мавзусида маънавият дарси ўтиб берди. Дарс давомида ушбу касб эгаларининг нечоғлик эҳтиромга муносиб эканлигини таъкидлар экан, ўзининг ёшлиги, мактаб даври, бугунги кунга қадар эришган ютуқларида устоз ва мураббийларининг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM