Навбатдаги ғалаба қўлга киритилди!

Жорий йилнинг 20 – 22 сентябр кунлари Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Семурғ” оромгоҳида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан касаба уюшмаси фаоллари ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Республика спартакиадаси ўтказилди. Спартакиадада стол тенниси, шахмат, шашка, футбол, воллейбол каби спорт турлари бўйича Республикамизнинг турли ҳудудларидан 150 нафардан ортиқ иштирокчилар ўзаро беллашдилар.

Мазкур мусобақада спортнинг стол тенниси бўйича Самарқанд вилояти шаънини муносиб ҳимоя қилган Булунғур тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси Эгамбердиев Акмал ушбу спорт турида тенгсиз деб топилиб, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Абдумухторов томонидан 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Шу ўринда Акмал Эгамбердиевни мазкур ғалаба муносабати билан туман ҳокимлиги жамоаси номидан самимий қутлаймиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM