Халқаро ҳамкорлик

Спорт нафақат мамлакатни дунёга тез танитади, балки у мамлакатлар, халқлар биродарлигини, ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Булунғур туманида жорий йилнинг 16-19 сентябр кунлари спортнинг Таэквондо ВТ туридан ўқув-йиғин машғулотлари ва 20 сентябр куни туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Афғонистон Таэквондо ВТ Ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилган ўкув машғулотлари туман хокимлиги, туман Таэквондо ВТ федерацияси раиси, ДСИ бошлиги ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида юқори савияда ташкиллаштирилди. Мусобақада Афғонистон давлати Таэквондо ВТ Асоциациясидан 11 кишилик делегация хамда Самарканд шахри ва туманлардан юкори малакали спортчилар иштирок этишди. 20 сентябр куни бўлиб ўтган мусобакада ғолиб ва совриндорлар тегишли даражадаги медал, диплом ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилди. Ўтказилган муросасиз баҳслар якунига кўра умумжамоа ҳисобида Булунғур тумани жамоаси бирничи ўринни қўлга киритишди.

Афғонистон Таэквондо ВТ Ассоциацияси бош котиби Мухаммад Шофе Тохирийга туман хокимининг ташаккурномаси ва кимматбахо совгаси топширилди.

Спорт мураббийи Қудрат БАКАЕВ

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM