Биргаликда соғлом бўламиз!!!

Бугун, 21 сентябр куни эрта тонгдан туман ҳокимлиги раҳбар ва масъул ходимлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва ходимлари, бир гуруҳ фаоллар туман ҳокимлиги биноси олдида жам бўлдилар. Сабаби, Булунғур туманида ҳафтанинг шанба куни – спорт куни!

“Биз жиноятчиликка қаршимиз”, “Биз чекиш, ичишга қаршимиз”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиорлари остида ўтказилган “оммавий юриш” марафонида 150 нафарга яқин киши иштирок этишди. Иштирокчилар соат 7:00 да туман марказидан болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томон йўл олдилар. Халқ тилида “Диёр” стадиони” номи билан танилган спорт майдонига борилиб, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими масъуллари бошчилигида “Оммавий бадантарбия” машғулотлари олиб борилди.

Катта-ю кичик ушбу оммавий спорт машғулотларидан мамнун бўлиб, келгуси ҳафта ҳам албатта келишларини, имкон бўлса бу каби лойиҳани фақат шанба куни эмас, бошқа кунлари ҳам амалга ошириш лозимлигини таъкидлашдилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM