“Сайёр қабул”да қандай масалалар кўтарилди?

Бугун, 20 сентябр куни тумандаги “Нурли йўл” ва “Гулзор” маҳаллаларида туман Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Бахрамов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда сектор ишчи гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди. Маҳалла аҳли ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва таклифлари билан бевосита туман ҳокимига мурожаат этишдилар.

Ҳар бир мурожаат тингланиб, жойида ёки қисқа муддатда ҳал этиш имкони бор масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича ўрганилиб, ижроси юзасидан албатта маълумот берилиши тушунтирилди.

Сайёр қабуллар давомида аҳоли турли муаммолар билан мурожаат этишди. Жумладан, “Нурли йўл” маҳалласи, “Бешбола” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Шодиёров кредит олишда амалий ёрдам сўраган бўлса, ўз уйидан боғча очган тадбиркор Г.Лапасова қишда кўмир таъминоти масаласи билан қизиқди.

“Нурли йўл” маҳалла аҳлининг 1970 йилларда қўйилган эски трансформатор ҳақидаги мурожаати туман ҳокимининг тошириғига кўра 5 кун ичида ижобий ҳал этиладиган бўлди.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM