Энди операциялар ўзимизда амалга ошириляпти.

          Бугунги кунда Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч ва режали жарроҳлик бўлимида юқори малакали ва кенг кўламли оператив даво усуллари амалга оширилмоқда. Айниқса кўп функцияли “Лапараскоп” аппарати олингандан сўнг вилоят миқёсида қилинадиган барча операция турлари туман тиббиёт бирлашмасининг ўзида бжарилмоқда. Шулар жумласидан “Лапароскопик ихтиёрий жаррохлик контрацепцияси”, “Лапароскопик холецистэктомия”, “Лапароскопик чов чуррасини бартараф этиш”, “Қорин бўшлиғи аъзолари диагностикаси” ва бошқа турдаги операциялар амалга оширилиб келинмоқда. Булунғур туман хокимлиги томонидан “Лапараскоп” аппаратига қўшимча тарзида олиб берилган “Atom” электрокоагулятори операциялар сони ва саноғини оширибгина қолмай, операциялар вақтини, беморларни реабилитациясини тезлаштириб, соғлиғини қисқа муддатда ва самарали тиклашга ёрдам бермоқда. Шу жумладан “Лапароскопик ихтиёрий жаррохлик контрацепцияси” аёллар учун малоинвазив, операцион жароҳатнинг 2 см.дан зиёд бўлмаслиги ва беморнинг қисқа муддатда уйига жавоб берилишга эришилди. “Atom” электрокоагулятори ёрдамида очиқ турдаги катта ва кичик операцияларда ҳам ишлатилиб, операция давомида йўқотилган қон миқдорини камайтириб, беморларнинг соғлиғи тез тикланишига ёрдам бермоқда.

 

Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими мудири А.Жаматов

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM