Обуна - 2020! (Газета бизга нима беради?)

“Булунғур ҳаёти” газетаси туманимиз кўзгуси ҳисобланади. Сиз унинг саҳифаларида туманимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ижроси, хусусан тумандаги барча соҳалар бўйича энг сўнгги хабарлардан воқиф бўласиз. Шунингдек, турли соҳаларда меҳнат қилаётган фидойилар тўғрисида мунтазам мақола ҳамда очерк ва хабарлар бериб борилади.

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида долзарб мақолалар, бадиий ижод намуналаридан шеър ва ҳикоялар, кундалик ҳаётимизда учраб турадиган салбий ҳолатлар, иллатлар тзғрисида танқидий мақолалар ҳам чоп этилади. Бундан ташқари, газетамиз саҳифаларида келгуси сонларидан бошлаб ҳар бир соҳа ходимлари учун янги рукнлар ташкил этиб, “Далалардан дараклар”, “Мактаблардан мактублар”, “Маҳалладан дув-дув гап”, “Шифокор макслаҳати”, “ИИБ хабар қилади”, “Сиз қонунни биласизми?”, “Жиноят ва жазо”, “Маданият хабарлари” каби мавзулар билан чуқурроқ танишиб бориш имкониятига эга бўласиз.

Туманимизда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий янгиликлардан чуқурроқ хабардор бўлиш ҳар бир раҳбар, фермер, ходим ва қолаверса фуқаролар учун фойдадан холи эмас. Ҳар бир маънавиятли, билимли инсон бундай имкониятни қўлдан чиқармайди. Хуллас, “Булунғур ҳаёти”га обуна бўлсангиз асло ютқазмайсиз. Чунки, у Сизнинг доимий ҳамроҳингиз, ҳамкорингиз ва  маслаҳатгўйингиздир.

Газетанинг таҳририят томонидан белгиланган бир йиллик обуна нархи – 120.000 (бир юз йигирма минг) сўм. Уни тарқатиш харажатлари билан – 144.000 (бир юз қирқ тўрт минг) сўм.

Обунани таҳририятнинг ўзида, шунингдек Почта-алоқа тармоғи ҳамда “Матбуот уюшмаси” туман бўлими орқали расмийлаштиришингиз мумкин.

Нашр индекси – 420.

“Булунғур ҳаёти”нинг ҳисоб рақами:

Микрокредитбанк Булунғур филиали,

Ҳисоб рақам: 2021 0000 3004 3364 1001,

МФО: 00289, ИНН: 200730344.

         “Булунғур ҳаёти”га обуна бўлишга шошилинг, азизлар!

 

“БУЛУНҒУР ҲАЁТИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM