Янги қиёфадаги МТТ.

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 5 август куни мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда Нодавлат, Дaвлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасаларининг аҳволи тўғрисида ўтказилган ведеоселектор йиғилишидаги берилган топшириқлар ижроси бўйича Булунғур туманида шароити оғир 8 та мактабгача таълим ташкилотида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан “Самарқанд” маҳалласида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда ҳомийлар томонидан 50 млн. сўм маблағ ажратилиб таълим ташкилоти тўлиқ жорий таъмирланди.

Шу муносабат билан 2019 йил 13 сентябр куни 120 ўринга мўлжалланган 3-сонли МТТда туман ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари, туман мактабгача таълим бўлими, маҳалла фаоллари, туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси ҳамда ота-оналар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумот берилди. Маҳалла фаоллари ва ота-оналар ушбу бажарилган ишлардан мамнун эканлигини ҳамда фарзандлари мана шундай шароити яхши боғчаларда таълим-тарбия олишаётганлигидан хурсанд эканликларини таъкидлашди.

Суҳбат давомида туман МТБ раҳбари У.Губаева соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, келгуси режалар тўғрисида ота-оналарга маълумот бериб ўтди. Сўнгра ташриф буюрган меҳмонлар МТТда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Тақдимот маросими Самарқанд вилоят телевиденияси томонидан тасвирга олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM