Ёшларга ёш раҳбар!

Жорий йилнинг 6 сентябр куни соат 17:00 да Тошкент шахри Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигида ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектр йиғилиши ўтказилади.

Кун тартибида иккита масала кўриб чиқилди:

  1. Ташкилий масала (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисини сайлаш тўғрисида).
  2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни замонавий ёндашув асосида янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида.

2017 йил 30 июндан 2019 йил 29 августга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси вазифасини бажариб келган Қаҳрамон Қуронбоев бошқа вазифага ўтганлиги муносабати билан мазкур вазифага Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев Зафар ўғли номзоди кўрсатилди. Йиғилишда сўзга чиққанлар А.Саъдуллаев номзодини ёқлаб, унинг шу кунга қадар эришган ютуқлари, жамоатчилиги, шижоатлилиги, янгиликка интилувчанлигини таъкидлаб, ёшлар учун муносиб раҳбар бўла олишига ишонч билдиришди ва А.Саъдуллаев номзоди бир овоздан маъқулланди.

Маълумот учун, Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона қошидаги «YES» клубида 2014-2015 йиллар оралиғида етакчилик қилган. 2017 йил 1 июлидан Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.

Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Одилжон Тожиев ўрнига 2018 йил 27 октябр куни Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 августдаги Фармони асосида Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қуранбаев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM