2019 йилда туманга қанча инвестиция киритилган?

Булунғур туманида 2019 йилда Хитойлик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида

 

Бугунги кунда Булунғур туманига хорижий инвесторларни жалб этиш борасида бир қатор самарали натижаларга эришилмоқда. 2019 йил Давлатимиз раҳбари томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинлиги ҳам соҳа ривожига янада туртки бўлди дейиш мумкин.

Ҳозирда туманда 2019 йилда 6 та тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган корхоналар мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар 4 та хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган корхоналар томонидан 5,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди.

Ушбу хорижий йинвестицияларнинг иккитаси Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар билан боғлиқ бўлиб, қуйида ушбу лойиҳалар хусусида сўз юритилади:

1.Булунғур туманида Хитой Халқ Республикаси инвестори Chen Chongzhou томонидан 2018 йил 13 декабрида “Хитой Беш Бармоқ қурилиш материаллари”  МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ташкил қилинди. “Хитой Беш Бармоқ қурилиш материаллари” МЧЖ шаклдаги хорижий корхона томонидан қурилиш материаллари яъни пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш учун 3,0 млн АҚШ доллар миқдорида хорижий инвестиция ҳисобидан 100 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур корхона инвестори томонидан бугунги кунга қадар 2,83 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди. Ҳозирги кунда инвестор томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

2.Хитой Халқ Республикасининг илғор технологиялари асосида “Агросаноат кластери”ни Хитой инвесторларини жалб қилган ҳолда чорвачилик комплексини амалга ошириш юзасидан 2019 йил 19 январь куни Хитой Халқ Республикасидан “Henan Wanbang Selected Suррly Chain Management Co. LTD” компаниясининг 4 кишидан иборат вакиллари хорижий инвесторлар
Li Don, Jan Хо, Xuan Xayming, Jang Bin (провинция Хенан) иштирокидаги делегация Булунғур туманига ташриф буюрди. Хитойлик тадбиркорлар томониджан 2019 йил апрел ойида туманда “Samarkand Richland International investment” МЧЖ шаклдаги хорижий корхонаси ташкил этилди. Жорий йилнинг
1 сентябр ҳолатига инвесторлар томонидан 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди. Инвесторлар томонидан ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM