“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси Булунғурда сайёр қабул ўтказди.

2019 йил 5 сентябр  куни Самарқанд вилояти Булунғур  тумани “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси оилаларни мустахкамлаш, анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш бўйича бош мутахассиси С.Б.Насриева, Булунғур туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Қиличева, туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари З.Алиқулова, туман ижтимоий реабилитация ва мослашув маркази раҳбари М.Полвонова, ФЎЎБОФМ туман кенгаши бош мутахассиси Ш.Ашурова, шунингдек кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, муаммоли оилалардан жами 66 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабулда “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси оилаларни мустахкамлаш анъанавий оилавий  қадриятларни сақлаш бўйича бош мутахассиси С.Б.Насриевага мурожаат қилган “Гулзормаҳалласи Янги Эрганакли қишлоғида яшовчи фуқаро Исмоилова Марҳаматнинг мурожаати тингланди ва унинг СамДЧТИ талабаси бўлган қизи Исмоилова Динорага яшаш жойи масаласида ёрдам берилди. “Қирқшоди” маҳалласида яшовчи Қувонова Зилоланинг оилавий муаммоси вилоят “Қайноналар мактаби” аъзолари ёрдамида ҳал қилинадиган бўлди.

Шунингдек, “Гулзор” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, 3 нафар фарзанди бор Пардаева Жумагул ва кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, 2 нафар фарзанди бор Исмоилова Марҳаматларнинг хонадонига бориб ҳолидан хабар олинди, озиқ-овқат маҳсулотлари  берилди.

Сайёр қабул давомида ўз таклиф ҳамда мурожаатлари билан фаол иштирок этган фуқаролар “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “Ташаккурнома”лар билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, сайёр қабулда турли масалаларда мурожаатлар қилиниб, жойида ҳал этишнинг имкони бўлмаган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Булунғур тумани “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари                 З.Алиқулова

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM