Ҳоким фуқаролар муаммоларини тинглади. Уларнинг ечими юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Жорий йилнинг 20 август, сешанба куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокми Б.Бахрамов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Мазкур қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат этишдилар. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига уларни ижобий ҳал этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Батафсил ўрганиб чиқиш зарур бўлган мурожаатлар юзасидан ушбу мурожаатни атрофлича кўриб чиқиш, ижроси юзасидан қисқа муддатда фуқарога ҳамда туман ҳокимлигига асословчи далиллар билан маълумот тақдим этиш вазифаси топширилди. Мурожаатлар юзасидан берилган топшириқлар ижроси хусусида энг кечи билан шанба кунига қадар шахсан ташкилот раҳбарининг ўзи келиб маълумот бериши лозимлиги белгиланди. Айрим мурожаатлар батафсил ўрганиб чиқиш учун туман пркуратурасига йўналтирилди.

Ҳар бир фуқаронинг мурожаати турлича бўлиб, ҳар бири алоҳида ёндашувни талаб этади. Хусусан, “Янгиариқ” маҳалласи фуқароси Р.Алмаматова йўлларни таъмирлаб берилишини сўраб мурожаат қилган бўлса, “Зарафшон” маҳалласидан Д.Абулқосимов 20-МТТ олдидаги электр устунини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM