Секторлар фаолияти жонланмоқда

Хабарингиз бор, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, секторлар доирасида ишларни ташкил этиш сифатини ошириш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 8 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 - сонли қарори имзоланган эди. Мазкур қарор ижроси юзасидан жойларда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Секторлар фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилди. Булунғур туманидаги энг чекка ҳудудлардаги хонадонларнинг ҳам ҳар бирига етиб борилиб, муаммолари ўрганилди, таҳлил этилди, ечимлари юзасидан амалий ишлар олиб борилди.

Қарорга мувофиқ секторлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, ўз ечимини кутаётган муаммоларни батафсил ўрганиш ва зарурий йўл хариталари ишлаб чиқилиши мақсадида тасдиқланган режа-графикка асосан жорий йилнинг 1 август куни эрта тонгдан туман ҳокими секторига кирувчи Оқтош маҳалласи, 26-умумий ўрта-таълим мактабида туман ҳокими Б.Бахрамов, халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Т.Соипов, тумандаги барча секторлар масъул ходимлари, шунингдек, Жомбой тумани "Халқ қабулхонаси" мудири И.Олтибоев ва 14 нафар ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар Оқтош маҳалласида жойлашган Шўрбедана, Мўминобод ва Оқтош қишлоқларидаги аҳолининг ижтимоий-иқтисодий вазиятини ўрганиш, аҳолини қийнаётган муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш мақсадида хонадонларга ўрганишга чиқишдилар.

Ўрганиш олдидан туман ҳокими Б.Бахрамов аҳолининг реал муаммоларининг барчасини сўровномага тушириш зарурлигини, туман миқёсида ҳал бўлмайдиган муаммолар юзасидан вилоят, республикага мурожаат этилиши ва келгусида уларни бартараф этиш юзасидан зарурий йўл хариталари ишлаб чиқилишини таъкидлади.

Бу каби сайёр ўрганишлар бошқа секторлар ҳудуларида ҳам оиб борилади. Зеро, муҳтарам юртбошимиз таъкидлагани каби: халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!

https://telegra.ph/file/cda29cf55a98488d660ea.jpg

Булунғур тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Бахромов

https://telegra.ph/file/3bf344994fa24fbf0c087.jpg

Секторлар ишчи гуруҳ аъзолари

https://telegra.ph/file/0dac9fabf19946bca4bf8.jpg

Жомбой тумани "Халқ қабулхонаси" мудири И.Олтибоев

https://telegra.ph/file/37d583e658fe7289bfb62.jpg

https://telegra.ph/file/7c8887647e105588fc26a.jpg

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудларга тақсимланмоқда.

https://telegra.ph/file/060bb149878321a2a1028.jpg

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM